Ўзбекистон Швейцария билан Гулнора Каримованинг активларини мамлакатга қайтариш бўйича янги келишув имзолади. Швейцария яна 182 млн долларни Ўзбекистон халқига БМТнинг Uzbekistan Vision 2030 кўп шериклик траст жамғармаси орқали қайтариши кутилмоқда.
Швейцария прокуратураси Lombard Odier хусусий банки ва унинг собиқ ходимини жиноий даромадларни ювишда айбламоқда. Улар Гулнора Каримованинг жиноий фаолиятини яширишга ёрдам беришда «ҳал қилувчи роль» ўйнагани таъкидланяпти.
Швейцария Бош прокуратураси мамлакат федерал жиноят судига Гулнора Каримова ва унинг шеригига нисбатан айблов хулосасини киритди. Улар жиноий ташкилот фаолиятида иштирок этиш, пул ювиш каби жиноятларда айбланмоқда. Прокуратура 483 млн долларлик активларни мусодара қилиш бўйича ҳам сўров киритган.
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган активларини қайтариш учун тузилган Uzbekistan Vision 2030 жамғармаси БМТнинг янги лойиҳасини молиялаштириш учун 43,5 млн доллар ажратди. У Ўзбекистонда олдини олиш мумкин бўлган оналар ва чақалоқлар ўлимини камайтиришга қаратилган.
Британия ҳукумати Гулнора Каримовага тегишли бўлган иккита квартира ва уйни мусодара қилди. Таъкидланишича, улар Ўзбекистондаги коррупцион фаолиятдан олинган даромадлар эвазига сотиб олинган. Мулкларнинг умумий қиймати 20 млн фунт стерлингдан ортиққа баҳоланмоқда.
Адлия вазирининг ўринбосари Музраф Икрамов Гулнора Каримованинг адвокатлари судда ғалаба қозонгани ва $303 млнлик маблағни қайтариб олиши мумкинлигига муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, суд ҳали якунига етмади ва Ўзбекистон томони Швейцария органлари билан тегишли чораларни кўрмоқда.
Швейцария суди Гулнора Каримова ва унинг жиноий шерикларининг $336 млн маблағларини мусодара қилди. Қўшимча $350 млн маблағларни мусодара қилиш масаласи кўрилмоқда. Бошқа давлатлардаги активларнинг умумий ҳажми 14,3 трлн сўмга тенг. Бу маблағларга 1400 тадан ортиқ мактаб қурса бўлади.
Ўзбекистон ва Швейцария 16 август куни Гулнора Каримованинг активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битимни имзолади. $131 млнга (тахминан 1,4 трлн сўм) тенг активлар Ўзбекистонга БМТнинг «Uzbekistan Vision 2030» кўп-шериклик траст жамғармаси орқали қайтарилиши кутилмоқда.
Швейцария апелляция суди Гулнора Каримовага қўйилган пора олиш бўйича айблов юзасидан унинг адвокатлари киритган шикоятни қисман қаноатлантирди. Мазкур суд қарори унга музлатиб қўйилган 303 млн доллар маблағни қайтариб олишга ёрдам бериши мумкин, деб ёзмоқда Bloomberg Law.
Гулнора Каримовага тегишли экани тахмин қилинаётган ҳашаматли кўчмас мулк у қамоқдалик вақтида 68,4 млн долларга қайта сотилган бўлиши мумкин, дея хабар қилди Канаданинг The Globe and Mail нашри.
Гулнора Каримовага нисбатан жиноят иши доирасида мусодара қилинган активларни қайтариш учун БМТнинг кўптомонлама траст жамғармаси ташкил этилади. Адлия вазирлиги маблағлар Ўзбекистон аҳолиси фаровонлигини яхшилаш учун ижтимоий соҳага сарфланишини маълум қилди. Шунингдек, Франциядан яна 10 млн доллар қайтарилди, қолаверса, 131 млн долларлик активлар Ўзбекистонга қайтарилишга тайёр.
Швейцариянинг федерал жиноят суди Гулнора Каримова бенефициари бўлган Takilant компаниясининг музлатилган 350 млн доллар кўпроқ маблағнинг 293 млн долларини мусодара қилди. Тахминан 70 млн доллар эса жиноят натижасига қўлга киритилгани аниқланмагани учун компанияга қайтарилади. Шу билан суд Каримова билан боғлиқ жиноят иши доирасида яна бир бобни ёпди. Адлия вазирлиги 293 млн долларни Ўзбекистонга қайтаришга умид қилмоқда.
Гулнора Каримованинг адвокати сентябрь ойи ўрталарида мижози билан учрашувда унинг қўлида кўкаришларни кўрганини хабар қилган эди. Омбудсман Феруза Эшматова колонияда кўришганида биринчи президентнинг қизи билан ҳаммаси яхши бўлганини ва қайтадан мониторинг ўтказилишини айтди. У шунингдек, қамоқхоналарда қисқа муддатли учрашувлар қайта тикланганини ҳам маълум қилди.
Комил Алламжонов Саида Мирзиёеванинг баъзи ташаббусларини Гулнора Каримованинг ғоялари ва лойиҳалари билан таққослаш ҳақида фикр билдирди. «У пайтдаги хатолар бизга кўпроқ бу йўлда хато қилишимизга ёки уларнинг қилган хатоликлари бизга бир кўргазма, аслида. Биз шу хатоларни қилсак, лойиҳаларни шундай хатолик билан қилсак қандай оқибатларга олиб келишини кўрганмиз. Бу бизга сабоқ», — дея қўшимча қилади у.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳи суратларини тақдим қилди. Маскан оммавий савдолар орқали сотувга қўйилган.
Швейцариянинг федерал апелляция суди Гулнора Каримованинг Takilant Ltd. компанияси қонуний бенефициари экани тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқади. 2018 йилги ушбу компанияга тегишли 350 млн доллар музлатилган эди. Энди, Каримованинг вакиллари ушбу музлатилган активларни қайтариб олиши мумкин. «Бу Гулнора Каримова учун муҳим ғалаба», — деди унинг адвокати Грегори Манжа.
Ўзбекистон ва Швейцария Гулнора Каримова ҳисобларидан мусодара қилинган пул маблағларини қайтариш шартлари бўйича келишувга эришишди. Маблағлар «халқ ҳаётини яхшилашга сарфланиши», жараён эса шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида ташкил этилиши лозим.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг